«Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танлови бошланди

Ўзбекистонда «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танлови бошланди. Танловда ўзбек тили ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Иккита энг яхши ўқитувчиларга 30 миллион сўм мукофот берилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар учун пул мукофотлари ҳам тақдим этилади.

Республикадаги умумтаълим мактабларида фаол ва тажрибали ўзбек тили ўқитувчиларини аниқлаш учун «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танлови бошланди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.
Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, ушбу лойиҳа ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, ўзбек тилини давлат тили сифатида ўқитишда замонавий ёндашувлардан фойдаланишга қаратилган.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар жорий йилнинг 20 июлидан 20 августигача рўйхатдан ўтишлари керак.

Танловда ғолиб бўлган икки энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари 30 миллион сўм мукофотга сазовор бўлишади. Иккинчи ўрин учун 20 миллион сўм, учинчи ўрин учун 10 миллион сўм мукофот тақдим этилади.

Таъкидланишича, тадбир Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.