Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво кескин совуқ бўлади

Келгуси ҳафтада Ўзбекистон Республикасида кескин совуқ бўлиши кутилмоқда, бу кучли шамол ва чанг билан бирга бўлиши мумкин.

Ҳафта охири ёзда иссиқ бўлади, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кунлик ҳаво ҳарорати 37 даражага етади. Бироқ 26-сентабр куни бу ҳудудларда ҳаво 10-12 даража совуқ бўлади.

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг сўзларига кўра, кескин совуқ ҳавонинг шимоли-ғарбий томондан келиши натижасида юзага келади. Ёғингарчилик бўлмайди, тоғли ва тоғ олди ҳудудлари бундан мустасно, енгил ёмғир ёғиши мумкин.

Айрим жойларда ҳавога чанг кўтарадиган кучли шамол эсади.