Кимё саноатида 5,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган

Кимё саноатида 5,6 миллиард долларлик 29 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган
Президент 21-сентабр куни кимё саноатидаги асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президентимиз мазкур кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун лойиҳа офисини ташкил этиш, бўш турган ерларни участкаларга бўлиш, инвесторларни жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Кимё саноати корхоналарига илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Дунёдаги бугунги мураккаб вазиятда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан узлуксиз таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси кимё саноатида 5,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланмоқда

Бозор талаб қиладиган яна бир йўналиш – маиший кимё. Ҳозирда бундай маҳсулотларга бўлган ички талабнинг асосий қисми импорт ҳисобига таъминланмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини кучайтириш учун хомашё ва сифатни ошириш зарур. Шу муносабат билан маиший кимё саноати соҳасида хусусий секторга кенг шароитлар яратиш, ишлаб чиқарувчиларни хомашё билан таъминлаш, халқаро брендларни жалб этиш вазифаси қўйилди.