Корея Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистонда қабул қилинди

Кореялик мутахассислар сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда Тошкент транспортини ривожлантиришга ёрдам беради.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари, Рақамли ривожланиш департаменти директори Алексей Хен Жаҳон банкининг Корея Республикасидан келган шаҳарларда ҳаракатланиш бўйича экспертлари иштирокидаги делегациясини қабул қилди.

Тошкентда транспорт ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва атроф-муҳитга тушадиган юкни минималлаштириш имконини берувчи ечимлар жорий этилади, дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги. Дастур Олмаота, бишкек ва Нурсултонни ҳам қамраб олади – бу шаҳарлар билан тажриба алмашиш йўлга қўйилади, бу эса қўшниларнинг муваффақиятли ишланмаларидан фойдаланиш имконини беради.

Фото: Пойтахтдаги тирбандликларга қарши курашиш учун Ўзбекистонга Корея Республикасидан мутахассислар таклиф этилди.

Алексей Хен меҳмонларга яқинда россиялик урбанист Аркадий Гершманнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда Навоий шоҳ кўчасининг бир қисми ўзгартирилгани, пойтахтда автомобил транспортининг ҳаддан ташқари ривожланиши муаммолари ҳақида сўзлаб берди.

Уларга «Digital Tashkent» лойиҳаси кўрсатилди, унда йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумотлар базалари, транспорт мавжудлиги ва фуқароларнинг ҳафтанинг соатлари ва кунлари бўйича қатнашиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Жаҳон банки экспертлари ҳавонинг ифлосланиши ҳақида маълумот сўрашди. Шунингдек, уларга ҳокимлик ва транспорт вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» ва Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси керак бўлади. Меҳмонлар аллақачон шаҳардаги вазият билан таниша бошлашган – улар транспорт ҳаракатини ўрганмоқда ва жамоат транспортида шаҳар бўйлаб ҳаракатланмоқда.