Маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилади

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Хотин-қизларни яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқлангани маълум.

Хорижий меҳнат миграциясидан қайтган, ногиронлиги бўлган, одам савдоси ва зўравонликдан жабр кўрган ишсиз аёлларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш учун давлат томонидан тадбиркорлик субъектларига грантлар ажратилади.

Низомга кўра, бундай марказлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган. Мазкур ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қиз бандлиги таъминланиши кўзда тутилган. Марказлардаги тадбиркорларга бандлиги таъминланадиган ҳар бир ишсиз аёл учун 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Давлат гранти қуйидаги тоифадаги аёллар учун касблар ва тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш учун ажратилади:

  • «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» га, шунингдек «аёллар дафтарига» киритилган;
  • ишсизлар, айниқса қишлоқ жойларда, болаларни тарбиялаш билан шуғулланувчи;
  • хорижий меҳнат миграциясидан қайтган;
  • ногиронлиги бўлган ишсизлар;
  • норасмий бандликни камайтириш учун кунлик ишчилар;
  • оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган одам савдоси, таъқиб ва зўравонлик қурбонлари;
  • ️ ўрта ва касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган, лекин олий ўқув юртида ўқиш имкониятига эга бўлмаганлар;
  • илгари жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, сентабр ойида Ўзбекистонда 600 нафар қишлоқ аёлларини тадбиркорликка ўргатиш бўйича USAID дастури ҳам бошланган эди.