Марғилон шаҳрининг собиқ «горОНО» раҳбари 1,7 миллиард сўмни ўзлаштирганликда гумонланиб, қўлга олинди

Фарғона вилояти прокуратураси Марғилон шаҳар “горОНО” нинг собиқ раҳбарига нисбатан 1 миллиард 700 миллион сўм маблағни ўзлаштиришда гумон қилиб, жиноий иш қўзғатди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ма’лум қилди.
“Тергов давомида Марғилон шаҳар халқ таълими бўлимининг собиқ мудири қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида 1 миллиард 700 миллион сўм маблағни ўзлаштириб, давлат манфаатларига алоҳида йирик миқдорда зарар етказгани аниқланди”, — дейилади Бош прокурори.

Шу сабабдан 2021-йил 1-ноябр куни Неъматжон Азизов процессуал тартибда ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда, дейилади баёнотда. Жиноят ишлари бўйича Маргʻилон шаҳар судининг қарори билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланди.