Мексикадаги жаҳон чемпионати: оғир атлетика бўйича ўзбекистонлик ўсмирлар медаллар қўлга киритди

Айни кунларда Мексикада оғир атлетика бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз 4 медални қўлга киритди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада Нигора Сувонова 76 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Натижада барча йўналишлар бўйича кумуш медаллар, олтин эса Мисрлик рақибига насиб этди.

Чемпионатда 96 килограммгача бўлган вазн тоифасида Аброрбек Маъруфбеков иштирок этди. У силтаб кўтаришда 133 килограмм тош кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди, афсуски, икки машқ йиғиндиси унга тўртинчи ўринни тақдим этди, аммо бронза медали совриндорига бор-йўғи 1 килограмм вазн йўқотди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Қизлар, -76 кг:

  1. Раҳма Елсаед (Миср) – 215 (95+120) кг;
  2. Нигора Сувонова (Узбекистон) – 210 (91+119) кг;

  3. Стефани Эспиноза (Мексика) – 200 (90+110) кг.

Юноши, -96 кг:

  1. Герваси Табагари (Грузия) – 317 (140+177) кг;

  2. Сапарли Мухиев (Туркменистон) – 300 (133+167) кг;

  3. Пабло Медина (Мексика) – 300 (131+169) кг;

  4. Аброрбек Маъруфбеков (Узбекистон) – 299 (133+166) кг.