Метро поездлар орасидаги интервални ўзгартиради ва бунинг учун 14 та ҳаракат таркиби сотиб олади

Конференция давомида АИМК томонидан метро ва жамоат транспорти самарадорлигини ошириш чоралари кўрилди

Шу тариқа, метрода йўловчилар қатнови ўрганилиб, айни пайтда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўловчилар сони 150-200 минг кишига кўп эканлиги аниқланди.

Ҳар куни метродан 450-480 минг киши фойдаланади. Статистик маълумотлар таҳлили жорий йилнинг сентабр ойидан бошлаб метрополитеннинг кунлик йўловчилар оқими ярим миллион кишидан ошади, деб тахмин қилиш имконини берди.

Метрополитен томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва қулайлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширишга қарор қилинди, жумладан:

«Чилонзор» йўналиши бўйича поездларнинг ҳаракатланиш оралиғини (соат 07:30 дан 09:30 гача) 2,5-3 дақиқага, «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқагача қисқартириш; «Юнусобод» йўналиши – 5-6 дақиқагача;

йўловчиларнинг платформаларда тўпланиб қолиши, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш, йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда хавфсизликни янада ошириш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари йўловчиларнинг платформага кириш тартибини назорат қилишлари лозимлиги белгиланди.

Ҳозирги вақтда метро поездларининг сони поездлар орасидаги интервалларни янада қисқартириш учун етарли эмас, шу боис Россиянинг «Метровагонмаш» компаниясидан яна 14 та янги ҳаракат таркибини харид қилиш режалаштирилмоқда.