1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитени жетонларни саёҳат учун тўлов сифатида қабул қилмайди.
Ташкилот тўла равишда электрон тўлов усулига ўтмоқда.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, барча метро станцияларида NFС асосида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий қилинган. Ҳар жойда статсионар валидаторлар ўрнатилган.
Ягона транспорт картасини кенг жорий этиш ва ундан фойдаланиш учун 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.
Картани метрополитен кассаларида, ахборот киоскаларида, чипталарни сотиш пунктларида, шунингдек электрон тўлов тизимлари ва АТТО мобил иловаси орқали тўлдириш мумкин.
Аввалроқ метронинг «Бадамзор» ва «Мустақиллик Майдони» станцияларида тест режимида фойдаланиладиган электрон тўлов тизими бошқа метро станцияларида жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Контактсиз NFC технологияли карта нархи (2020 йил январ ҳолатига кўра) 11 минг сўмни ташкил этади (карта нархига 1 та саёҳат киради).