Миллий палата корейс шифокорларига жарроҳлик амалиётини ўтказишда ёрдам беради

Улар ушбу ташаббусни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Операция Сеул миллий университети стоматология клиникаси (SNUH) жарроҳлари томонидан амалга оширилади. Биринчи босқич – беморлар рўйхатини тайёрлаш ва уларни текшириш, бўлажак ҳаракатлар бўйича музокаралар. Шу мақсадда SNUHнинг икки вакили ёзда Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Саёҳат давомида улар Миллий палата томонидан бўлажак операциялар учун танлаб олинган клиникага ташриф буюришди, беморларни саралаш ва уларни дастлабки кўрикдан ўтказиш, жумладан таҳлил қилишди.

«Биз SNUHнинг танглай ёриғи ташхиси қўйилган беморларни операция қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Булар асосан кам таъминланган оилалардаги болалар ва ўсмирлар бўлиб, уларнинг кўпчилигида ушбу патологиянинг мураккаб ҳолатлари мавжуд. Умумий саъй-ҳаракатлар натижасида улар ўз ҳаёт сифатини ошириш, янги режалар тузиш ва уларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади», — деди Миллий палата раиси Ровшан Изомов Корея делегацияси аъзолари билан учрашувда.

Кузда 20 га яқин SNUH мутахассисларидан иборат ишчи делегация келиши кутилмоқда. Бундай ҳамкорлик беморларга ёрдам беришдан ташқари, Ўзбекистон шифокорларининг малакасини оширишга, жарроҳлик амалиётидаги сўнгги янгиликларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда университетимиз ҳам мамлакатингизда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни муҳим деб билади. Биз ушбу режаларни амалга ошириш учун Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, унинг раҳбарияти ва ҳудудлардаги бўлимлари тимсолида ишончли ҳамкор топганимиздан хурсандмиз», деб таъкидлади SNUH профессори Бёнг Мо Сэо.

Операциялар Тошкент вилоятида ўтказилишини қўшимча қиламиз. SNUH мутахассислари анъанавий тарзда Ўзбекистонда хайрия ишларини олиб борадилар, бу уларнинг мамлакатга шу мақсадда 10- ташрифидир.