Муҳокама учун тақдим этилган «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш кодекси» лойиҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги кодекси лойиҳасини муҳокамага киритди.

Кодекс лойиҳаси умумий ва махсус қисмлардан иборат бўлиб, 200 та моддани ўз ичига олади.

Умумий қисм 5 бобдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

· Асосий қоидалар;

· соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;

· Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;

· рақамли соғлиқни сақлаш;

· соғлиқни сақлаш субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Махсус қисм қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олган 16 бобдан иборат:

· Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этишнинг хусусиятлари;

· юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш;

· тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;

· идоравий тиббиёт;

· соғлиқни сақлаш соҳасидаги махсус муносабатларни тартибга солиш;

· Асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

· Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;

· донорлик ва трансплантация;

· Фармацевтика фаолияти, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари муомаласи;

· соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий фаолият;

· соғлиқни сақлаш соҳасидаги кадрлар сиёсати;

· тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;

· якуний қоидалар.

Шунингдек, Кодекс кучга кириши муносабати билан ўз кучини йўқотадиган Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари рўйхати белгиланди.