Наманган шаҳридаги ҳарбий қисмда хотира майдони очилди

Шарқий ҳарбий округга қарашли Наманган гарнизони ҳарбий қисми ҳудудида Хотира майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шарқий ҳарбий округи Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига коʻра, ушбу тадбир Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилди.

Майдоннинг очилишида Пап тумани ҳокимлиги, туман қўмондонлиги вакиллари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу майдонни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва ҳарбий қисм меҳмонлари Ўзбекистон тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги ё‘лида жон фидо қилган қаҳрамонлар – ҳарбийлар хотирасини ҳурмат қиладиган масканга айлантиришдан иборат.

Майдонга 2000-йилда Сурхондарё вилоятининг Сариаси ва Узун туманлари ҳудудида террорчилар билан бўлган жангларда ҳалок бўлган қаҳрамонларнинг бюстлари ўрнатилди.