Ўзгидромет бугун, 21-март куни Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри
Қисман булутли, кундузи ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 10-12° илиқ.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Қисман булутли, кечаси ва эрталаб қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин.
Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; Устюртда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Фақат Навоий вилояти шимолида бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; чўл зонасида кечаси баъзи жойларда 1—6° совуқ, кундузи 1—6° илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин.
Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ -3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Самарқанд вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнлари
Қисман булутли, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор). Жойларда туман. Кўчки хавфи. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ.