Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Учтепа-Булоқмозор ички ва халқаро туризм мажмуасидаги ҳаво музейи археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва уларни очиқ-ойдин маконга айлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин вилоятида қадимий зардуштийлар ибодатхонаси топилди.
Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан олиб борилган қазишмалар давомида минтақада зардуштийлик ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ бўлган қадимий тош даврига оид ноёб топилмалар ва ибодатхона топилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий-инновацион фаолият дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ илмий-тадқиқот базасида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
«Қазиш ишларидан аввал биз ўша давр анъаналарига кўра қадимги ҳукмдорнинг қабри ва у билан бирга кўмилган бойликларни топамиз, деб тахмин қилгандик. Натижалар барча кутганлардан ҳам ошиб кетди – биз олган манбаларнинг илмий қиймати ва аҳамияти беқиёс», — деди академик Асқаров.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилиб, 2019-2020-йилларда «Қорахонийлар даврининг тарихий топографияси (XI-XII асрлар) ва уни туризм обектига айлантириш» номи остида амалга оширилган лойиҳа ҳам муваффақиятли якунланди.