ОАВ ёрдам сўраб Павел Дуровга мурожаат қилди

Россия Федерациясидаги қисман сафарбарлик туфайли ОАВ Павел Дуровдан Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларининг ҳарбий амалиётда иштирок этишининг олдини олишда ёрдам сўрамоқда.

Улар турли сабабларга кўра кўнгиллилар сафига, жумладан, виждонсиз усуллар билан жалб қилиниши мумкин, чунки уларнинг кўпчилиги ёмон маълумотга эга ёки уларга пул ва фуқаролик ваъда қилинган бўлиши мумкин, деган хавотирлар бор.

«Ҳурматли Павел Валериевич, сиздан ёрдам сўраймиз! Иккала томоннинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беринг. Биз сизнинг жамоангиз пандемия даврида Марказий Осиё мамлакатлари билан қанчалик ажойиб ишлаганини, энг сўнгги хабарларни жўнатганини биламиз. Сиздан яна бир бор Марказий Осиё давлатлари фуқароларига икки тилда – она тилида ва рус тилларида почта жўнатмаларини ташкил этишда ёрдам беришингизни сўраймиз», — дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, Марказий Осиё минтақаси давлатларининг давлат органлари ҳам ўз саҳифаларида, мессенжер каналларида хабарлар эълон қилади, бироқ мақсадли жўнатма ҳар бир шахсга маълумот етказишнинг энг самарали усули бўлиши мумкин.