Ўзгидромет маълумотларига кўра, бошланган ҳафтанинг аксарият қисмида Ўзбекистонда иссиқ ҳаво кузатилади.
Ҳарорат кундузи +39…+42, жанубий ва чўл зонасида, шунингдек, 24-25-июлда республика шимолида баъзи жойларда 43…+44 даражагача иссиқ бўлади.
27-июл куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятига, 28-июлда Қозоғистон вилоятларидан республиканинг бутун ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, +35…+38, жанубда — +40…+42 даража иссиқ бўлади.
Келгуси ҳафта охирида ҳам худди шундай ҳарорат давом этади.
Шимол, жануб ва чўл зонасида шамол 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи туманларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон бўлиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 24 июл кундузи ва ҳафта охирида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда 24-27-июл кунлари булутли ҳаво ҳукм суради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан ўртача кучайган шамол эсади. 24-27 июл кунлари ҳаво ҳарорати +39…+42, 28 июлда +38…+40 даража иссиқ бўлади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, бу ҳафта иссиқ кунларга қарамай, ҳаво ҳарорати ўтган йиллардаги рекорд даражага етмайди.
Шундай қилиб, энг иссиқ июл ойида республика ҳудудининг аксарият қисмида ҳавонинг максимал ҳарорати +43 … +46, шимолий, жанубий ва чўл зонасида — +47 … +49 даражани ташкил этди.