Одил Аҳмедов ЎФА вице-президенти этиб сайланди

Таниқли ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассосиасиясида етакчи лавозимга тайинланди. Олдинроқ у спортдаги фаолиятини якунлаганини элон қилганди.

Бу ҳақда UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросимида маълум бўлди. Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, у ЎФА ижроия қўмитаси аъзоси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабр куни таниқли ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Одил Аҳмедов 2007 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаб келмоқда. Осиё кубогининг иккита финал турнирида иштирок этди. 2015 йилнинг 2 сентабрида терма жамоа сардори бўлди.

2011-2014 йилларда футболчи «Анжи», 2014-2016 йилларда эса «Краснодар»да ўйнаган. 2017-йилдан буён Хитойнинг “Цанчжоу Майти Лайонс” жамоасида тўп сурди ва шу йилнинг апрел ойида у эрга кўчиб ўтди.

19 июн куни ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.