Қорақалпоғистонда 4 та янги шифохона очилади

Қорақалпоғистонда тўртта янги поликлиника очилади. Соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасини тиббий ёрдам бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Ўзбекистон Президенти “2022-2024-йилларда Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

“Нигох Телеграм” канали хабарига кўра, қарор асосида Қорақалпоғистонда қуйидагилар ташкил этилади:

  • Сурункали хасталиклари ва ногиронлиги бўлган болалар учун 120 ўринли болалар даволаш-реабилитация маркази;
  • 80 ўринли болалар фтизиатрия санаторийси;
  • Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 20 ўринли жарроҳлик бўлими;
  • Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими негизида академик В.Воҳидов номидаги Республика илмий-амалий хирургия маркази Нукус филиали;
  • Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд ўринлар доирасида оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам бўлими (ҳоспис).

Шунингдек, Оролбўйи минтақаси соғлиқни сақлаш вазирининг тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

2022-йил 1-июлдан бошлаб мохов колонияларида ишловчи барча ходимларга иш ҳақи 50% га оширилади.