Қорақалпоғистонда олий ўқув юртларига онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилади

Интернетга кириш ҳали ҳам чекланган Қорақалпоғистонлик абитуриентлар ариза топшириш жараёни ҳақида СМС ва маҳаллий телевидение орқали хабардор қилинади.

Мамлакатимиз бўйлаб 10-июл – академик лицей ва олий таълим муассасаларида хорижий тилдан ижодий имтиҳон ўтказилаётган олий таълим муассасаларида онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни.

Бошқа олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар таълими муассасаларига онлайн рўйхатдан ўтиш муддати 20 июлгача давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, айни пайтда Қорақалпоғистонда интернет тармоғида носозликлар кузатилаётгани сабабли, Қорақалпоғистондан келган абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилади.

«Жараён бутунлай давлат томонидан назорат қилинади. Ҳужжат топширишга улгурмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилади. Бу масала яқин кунларда ҳал қилинади.”-дейилади хаббарда.

Ҳужжатларни топшириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистондан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига СМС орқали, шунингдек, маҳаллий телеканаллар орқали юборилади. Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда июн ойи охиридан мобил интернет, июл ойи бошидан эса стационар интернет ишида носозликлар кузатилмоқда.