Қораузякда икки нафар қарздор бир кунда 90 миллион сўм алимент тўлаган

Давлат ижрочилари нафақат алимент ундириш, балки томонларни яраштириш чораларини кўрмоқда.

Бунинг исботи сифатида Қораузяк тумани Бюроси бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ва профилактика чора-тадбирлари натижасида икки нафар қарздор ота бир кун ичида алиментни тўлаганини мисол қилиб келтириш мумкин.

Хусусан, қарздор А.P., E.Қалбаева фойдасига 60 миллион сўм, қарздор П.A,. С.Отебалиева фойдасига 30 млн сўм алиментни олдиндан тўлаб берди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддасига асосан ижро ишлари тугатилди.