Пахта толаси ташқи бозордан ички бозорга йуналтирилади

Ўзбекистонда 2022-йилнинг тўрт ойида бир қанча ҳудудларда маҳсулот экспорти камайди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилчилари 2022-йилнинг тўрт ойи якунлари бўйича тадбиркорлик фаоллигини ўрганиш бўйича навбатдаги тадқиқотида учта ҳудудда маҳсулот экспорти камайганини қайд этди.

Экспорт салоҳиятининг пасайиши Бухоро (25,8%), Сурхондарё (7%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (18,1% га) кузатилди, деб ёзади Юсуп Жумабоев.

Бухоро вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши 2022-йилнинг январ-апрел ойларида вилоятда пахта толаси экспорти камайгани, бу маҳсулотларнинг ички бозорга йуналтирилиши билан боғлиқ.

Қорақалпоғистон Республикасида экспорт ҳажмининг камайиши пластмасса ва улардан тайёрланган буюмлар ҳамда ип-калава, фармацевтика маҳсулотлари экспортининг камайиши ҳамда пахта толаси экспортининг тўлиқ бекор қилиниши билан, бу маҳсулотларни ички ишлаб чиқаришга йуналтириш билан изоҳланади.

Ўз навбатида, Сурхондарё вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг камайиши ҳамда пахта толаси ва калаванинг ички бозорга йуналтирилиши билан боғлиқ.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил бошида товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,7% га ошган. Қашқадарё (69,1% га), Наманган (41,1%), Фарғона (37,3 фоиз), Самарқанд (33,8%), Сирдарё (29,7%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (42,8% га) сезиларли ўсиш кузатилди.

Ўзбекистон экспорти ҳажмининг ўсиши саноат, озиқ-овқат, кимё ва агро-озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти суръатлари ошиб бораётгани билан изоҳланади, дейилади хабарда.