«Пахтакор» клубига янги бош мураббий тайинланди

Машҳур футболчи, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких «Пахтакор» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, у билан 3 йиллик шартнома имзоланган.

Шунингдек, Вячеслав Беляев бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаши малум бўлди.

Максим Шацких 1978 йил 30 августда Тошкентда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Сокол», «Торпедо» (Волжский), «Лада-Тольятти», «Газовик-Газпром», «Балтика», Ураинанинг Киев «Динамо», «Арсенал», «Черноморец», «Говерла» ва ҳамда Қозоғистоннинг «Астана» клубларида тўп сурган.

Максим Шацких – 6 карра Украина чемпиони, 5 карра кубок соҳиби, Қозоғистон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, 4 карра «Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси» унвони соҳиби, Украина чемпионатлари футбол тарихидаги энг яхши тўпурар-легионер (171 гол).

Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (61 ўйинда 34 та гол).