Париж Ўзбекистон маданий мероси билан таништирилади

Парижда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Лувр музейи ва Араб дунёси институти ўртасида Ғарб томошабинларига мамлакатимиз маданияти ва тарихий меросини тақдим этадиган иккита кўргазма ўтказиш бўйича келишув имзоланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, келишув 30 июл куни имзоланган.

Биринчи кўргазма “Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида.” У жорий йилнинг 24-ноябридан кейинги йилнинг 6-мартигача бўлган муддатга мўлжалланган. Ушбу кўргазма экспонатлари ўша даврда Ипак йўлида жойлашган жойлардан ерамизнинг ИИИ-ХВ асрларига оид маданий мерос объектлари ҳисобланади. 70 га яқин экспонатлар маҳаллий ва француз реставраторлари томонидан айнан кўргазма учун қайта тикланади.

Иккинчи кўргазма – «Самарқандга йўл, Ўзбекистон ранглари ва улуғворлиги». У Араб дунёси институтида бўлиб ўтади. Очилиш жорий йилнинг 22 ноябрига белгиланган. Кўргазма келаси йилнинг 4-июнига қадар давом этади. Унинг экспонатлари 19-20-асрлар бошларига тўғри келади.