Пойтахтимизда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллигига бағишланган марафон пойгаси бўлиб ўтди

Кеча Тошкент шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган марафон пойгаси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

“Мен ғолиб бўлдим” марафон пойгасида нафақат мамлакатимизнинг турли куч тузилмалари вакиллари, балки оддий фуқаролар ҳам қатнашди.

Пойга Халқлар дўстлиги майдонидан бошланиб, Фурқат, Бешеғоч, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб, сўнгра Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб ўтиб, Амир Темур ҳайкали ёнида якунланди.

Марафонда кичик сержант Шоҳрух Давлатов ғолиб бўлди. Иккинчи ўринда кичик сержант Евгений Фадеев жой олди.

Умумжамоа ҳисобида ҳам Мудофаа вазирлиги вакиллари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринда Миллий гвардия жамоаси жой олди. Учинчи ўрин Президент ҳузуридаги Давлат хавфсизлик хизмати жамоасига насиб этди.