Полша Жанубий Кореядан 180 та танк ва 48 та қирувчи самолёт сотиб олади

Полша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчакнинг айтишича, Полша Жанубий Кореядан камида 180 та K2 танки ва 48 та FA-50 қирувчи самолётини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда PAP хабар бермоқда.

«Бу йил биз биринчи жиҳозларни оламиз, биринчи партияда жами 180 та танк бўлиши керак. Келгусида бу танклар Полшада ишлаб чиқарилади», — деди Блашак.

Унинг таъкидлашича, танклар мудофаа саноати корхоналарида емас, балки армияда синовдан ўтказилади ва зирҳли транспорт воситаларида нимани яхшилаш мумкинлигини ҳарбийлар кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Варшава 250 та Америка танкини сотиб олган, биринчи партия Полшага этиб борган.