Ўзбекистон МОҚ биринчи вице-президенти, Ўзбекистон футбол ассосиасияси биринчи вице-президенти, Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитаси раҳбари ўринбосари Равшан Эрматов Марказий Осиё футбол ассосиасияси (CAFA) вице-президенти бўлиши мумкин. У бу лавозимга афғонистонлик ва туркманистонлик икки ҳамкасби билан бирга кўрсатилган.
ASIA-Plus Тожикистон ахборот агентлиги хабарига кўра, 2-май куни Душанбеда Cафанинг саккизинчи Конгресси доирасида янги тўрт йиллик цикл (2023-2027) учун сайловлар бўлиб ўтади.
Конгрессда президент, иккита вице-президент, CAFA вакили бўлган Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси ҳамда CAFA Ижроия қўмитасининг бир аъзоси ва бир аёл аъзоси сайланади.
Фақат унинг ҳозирги раҳбари, Тожикистон Олий Мажлиси Олий палатаси раиси, Душанбе маъмурияти раҳбари Рустами Эмомалигина ўзини CAFA президенти деб даъво қилмоқда.
Равшан Эрматовдан ташқари Мухаммад Юсуф Коргар (Афғонистон) ва Арслан Айназаров (Туркманистон) вице-президентлар бўлиши мумкин.
ОФК Ижроқўми аъзолигига номзод Дастанбек Қўноқбоев (Қирғизистон), CAFA Ижроқўми аъзолигига эса Ҳидоят Момбени (Эрон) номзоди кўрсатилган. Ижроия қўмитасининг аёл аъзолигига ҳалигача номзодлар йўқ.