Саида Мирзиёева оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди

Президент Администрацияси Ижроия аппарати коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёева оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш зарурлигини айтди.

Қонун лойиҳаси бугун муҳокама қилинади.

Бугун, 24-январь куни Сенатда нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат идоралари ва фаоллар билан биргаликда «Оилавий зўравонлик тўғрисида»ги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Президент девонининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёева ўзининг Telegramдаги каналида маълум қилди.

«Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо белгиланмагунча, Жиноят кодексида бу жиноят учун давлат томонидан аниқ жавоб пайдо бўлмагунча, биз бир жойда тўхтаб қоламиз», — деди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, на гендер лойиҳалари, на сўз ва тарбия орқали таъсир ўтказишга уринишлар бундай жиноятнинг олдини олишга ёрдам бермайди.

«Дастлаб, аёлларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликни ҳимоя қилувчи қонун. Кейин бошқа ҳаммаси», – дея хулоса қилди Саида Мирзиёева.