Самарқанд вилоятида божхоначилар олиб қўйилган пиротехника воситаларини йуқ қилди

Самарқанд вилоятида божхона назоратидан олиб ўтилиши тақиқланган пиротехника маҳсулотлари ва психотроп моддалар йуқ қилинди.

Самарқанд шаҳридаги марказий чиқиндихонада қалбаки пиротехника воситалари йуқ қилинди

Ушбу маҳсулот 2021-йил давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Дастлаб, булдозер мусодара қилинган маҳсулотлар устидан ўтиб кетди, кейин бу масса эр остига кўмилди. Шу тариқа, жами 11 миллион 490 минг сўмлик 15 028 дона пиротехника воситалари ва 69 дона психотроп таблеткалардан қутулишди.