5-6 октабр кунлари Самарқанд шаҳрида Республиканинг барча ҳудудларидан келган реставраторларнинг семинари ўтказилиши режалаштирилган.
Семинарнинг мавзуси «Ўзбекистонда тарих ва маданият ёдгорликларини асраб-авайлашнинг долзарб масалалари» бўлади.
Бу ҳақда Туризм вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу семинар Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан ташкил этилди.
Семинарнинг асосий мақсади мамлакатимиз тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий мерос обектларини асраб-авайлаш йўлларини кўриб чиқишдан иборат. Шунингдек, иштирокчилар рақамлаштириш, инновацион ривожланиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Илғор жаҳон тажрибасидан фойдаланишга катта аҳамият берилади.
Республикамизнинг барча уста-реставраторлари семинар иштирокчиларига айланадилар.