Сентябр ойида Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга боради

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, келаси ўқув йилида Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ бола илк бор мактаб остонасидан ўтади.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.

ВТВ вакили 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабулни ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 1-синфга қабул қилиш икки босқичда (микросектсияларда ва микросексиядан ташқари қўшимча қабул) амалга оширилади.

Ҳужжатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида электрон шаклда, туманлар (шаҳарлар)да эса анъанавий шаклда қабул қилинади.

Чет эл фуқароларининг фарзандлари умумтаълим мактабларига белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалар орқали қабул қилинади.

Нодавлат таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш улар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Электрон қабул қилиш учун вазирликнинг колл-марказига 71-203-07-04 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.