Сергели туманида метро тўсатдан тўхтаб қолди

Техник сабабларга кўра тўхтаган метро поездининг йуловчилари кейинги станцияга пиёда боришга мажбур бўлишди.

Маълум қилинишича, одамлар релсларда бир неча километр юришган.

Сергели метроси тўсатдан тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йуллари» хабар қилмоқда.

Хабарларга кўра, ҳодиса 8-апрел куни тахминан соат 10:30 да содир бўлган. Қайд этилишича, поездларнинг тўхташига техник сабаблар сабаб бўлган.

Поезд йуловчилари эвакуация қилинди. Метро линияси бўйлаб автобус йуналишлари ташкил этилди. Ҳозирда поезднинг тўхташ сабаблари ўрганилмоқда.