27-декабр, сешанба куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб бироз булутли бўлиб, туман тушиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Тошкент
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 1° совуқ-1° илиқ, кундузи 8-10° илиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Хоразм вилояти
Қисман булутли, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Жойларда туман. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Қисман булутли, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, чўл зонасининг шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Жойларда туман. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 9-14° илиқ.
Самарқанд вилояти
Қисман булутли, ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти
Қисман булутли, ёмғир ёғиши мумкин. Жойларда туман. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Сурхондарё вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4-9° илиқ.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар
Қисман булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин (ёмғир, қор). Жойларда туман. Шарқдан эсаётган шамол ғарбга ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2-7° илиқ.