Шаҳрисабзга Афросиёб тезюрар поезди қатнови тикланади

«Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти бир ой ичида «Афросиёб» тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача қатновини тиклайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 26-апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида юқори сифатли транспорт-логистика хизматларисиз туризмни ривожлантириш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Юқори транспорт харажатлари хорижлик сайёҳларни жалб этишдаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.

Халқаро ва ички йўналишларда лоукостерларни жалб қилиш ҳозирча самара бермаётгани, замонавий «Афросиёб» поездига чиптани бир неча ҳафта олдин брон қилиш зарурлиги танқид қилинди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бир ой муддатда Транспорт вазирлигига:

Фарғона-Бухоро-Фарғона, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналишида қатновларни ташкил этиш;
Бухоро-Самарқанд, Бухоро-Хива, Бухоро-Термиз йўналиши бўйича замонавий автобус ва микроавтобус йўналишларини йўлга қўйиш.
«Ўзбекистон темир йўллари» аксиядорлик жамияти бир ой ичида «Афросиёб» тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача қатновини тиклайди.

Масъулларга 1-сентабргача мунтазам равишда икки қаватли сайёҳлик автобусларини йўлга қўйиш топширилди, бу ҳар куни 2000 дан ортиқ сайёҳнинг тарихий обидаларни зиёрат қилиш имконини беради.