Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдирланди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев шахматчи Нодирбек Абдусатторовни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлади ва Тошкент шаҳридан квартира совға қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Президент кўрсатмаси билан унга пойтахтдан икки хонали квартира совға сифатида берилади.

Нодирбек Абдусатторов 28-декабр куни Варшавада ўтказилган тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшида ғолиб чиқди ва тарихдаги энг ёш турнир чемпионига айланди.