Ўзбекистон Республикасида сифатсиз маҳсулотлар, ветеринария-санитария қоидаларининг бузилишига қарши курашда қатъий қадам ташланди.
Президентнинг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (04.04.2023 й. ПҚ-110) мувофиқ истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли товарларнинг ноқонуний айланиши учун жавобгарлик кучайтирилади.
Ҳуқуқбузарликлар туфайли лицензияси бекор қилинган тадбиркорларга айрим фаолият турлари бўйича чекловлар қўйилади.
Бундан ташқари, санитария қонунчилиги ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, товар белгилари ва фирма номларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилиниб, қисқа вақт ичида ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунбузарликлар ҳақида хабар берган одамлар рағбатлантирилади.
Шунингдек, 2023-йил 1-июлдан бошлаб газланган ва табиий виноларни акциз маркалари билан маркалашни тақиқлаш ҳам қўшимча чора-тадбирлардан иборат.
2023-йил 1-августдан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси талаб қилинади.
2023-йил 1-сентабрдан бошлаб тамаки маҳсулотлари ва пиво савдоси билдиришнома асосида амалга оширилади.
Умуман олганда, Президент қарорининг қабул қилиниши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сифатсиз товарлар айланишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.