Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов суд қарори билан жаримага тортилди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси суд аллақачон бўлиб ўтганини маълум қилди.

Қайд этилишича, сиёсатшунос жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Тошкент шаҳрида Шайхонтохур тумани «Чақар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида санитария-профилактика тадбирларини ўтказиш чоғида Камолиддин Раббимов ходимларнинг фаолиятига асоссиз равишда аралашиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Камолиддин Раббимов хорижий давлат фуқароси.

Натижада унга нисбатан Жиноят кодексининг 183 (майда безорилик), 194 (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) ва 195 (ички ишлар органи ходимларининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиш) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳужжатлар Шайхонтоҳур туман судига юборилган.