Синоптик Тошкентда магнит бўрони бўлишини эълон қилди

Пойтахтда бугун 3 соатлик вақт ичида магнит бўрони 4 баллга тенг бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳадов хабар бермоқда.

Магнит бўронининг юқори фаоллиги пешин вақтига тўғри келганлиги сабабли, ушбу омилнинг танага салбий таъсирини юмшатиш учун диетага киритиш, балиқ ва кўкатларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

G3 магнит бўронлари пайтида кўп одамлар бош оғриғи, мигрен, уйқусизлик ва босимнинг пасайишига дуч келишади. Айни пайтда бундай одамларга камроқ ҳаракат қилиш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия ‘тилади.