Бугун, жорий йилнинг 15-ноябрь куни республиканинг айрим жойларида, шимолда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, ёмғирнинг қорга айланиши мумкин.
Бундан ташқари, 15-16-ноябрь кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли туманларида ёмғир ёғиши, қорга ўтиши, айрим туманларда кучли ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳри
Қисман булутли, ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Ғарбдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-7° илиқ.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Кечаси ва эрталаб жойларда бироз булутли, ёмғир ёғади, айрим туманларда қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол шарққа ўтиб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Қисман булутли, ёмғир ёғади, айрим туманларда қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Қисман булутли, ёмғирли. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9° илиқ, кундузи 6-11° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Қисман булутли, ёмғир ёғади, айрим туманларда қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнлари
Қисман булутли, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), жойларда кучли. Жойларда туман. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ.