Синоптиклар ҳафта бошидаги об-ҳаво ҳақида гапирди

Синоптиклар келгуси ҳафтадаги об-ҳаво ҳақида гапирди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 8-10 августда 34-39°, 11 августда 32-37° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 8-10-августда 35-40°, 11-августда 33-38° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 8-10-августда 32-37°, 11-августда 30-35° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли раёнлари

Жойларда бироз булутли, 8 август куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9-11 август кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади, 8 август куни момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.