Ўзбекистон Республикаси синоптикларининг маълумотларига кўра, жорий ҳафтада аномал иссиқ ҳаво давом этади, ҳаво ҳарорати иқлимий кўрсаткичлардан 5-7 даражага юқори бўлади.
Ҳарорат кечаси +23-26 даража, кундузи 39-42 даража, жанубий ва чўл зонасида 43-45 даражагача иссиқ бўлади.
Фақат жума куни иссиқликнинг бироз пасайиши кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво +37…+40 даражагача қизийди. Жанубий ҳудудларда жуда юқори ҳарорат +43 … +45 даража оралиғида қолади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, жойларда чангли қори ёғади.