Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Уларнинг сўзларига кўра, декабрь ойи бошидан об-ҳавони белгилаган совуқ антициклон мамлакатни тарк этиб, ҳудудга илиқ ҳаво массалари кириб келган. Ҳаво ҳарорати кўтарилди, қор бутунлай эриб кетди.
Бугун ҳам вазият давом этади, Ўзбекистонда қуёшли ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Тошкент вилоятида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 9-14° гача, баъзи жойларда 16-18° гача қизийди, бу кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 4-5° юқори бўлади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, бироқ ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, шанба куни кундузи 7-12° илиқ, якшанба куни 5-10° илиқ бўлади ва бу кунлар меъёрларига яқинлашади.
Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.