Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини айтди

Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистон аҳолисини қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.

Уларга кўра, бугун республикамизнинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва ўртача иссиқ ҳаво давом этади, ҳаво ҳарорати 33-38 даража, жанубда баъзи жойларда 40 даражагача иссиқ бўлади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбида айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.

«Дам олиш кунлари Ўзбекистонда булутлилик кучайиши кутилмоқда, бироқ аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво давом этади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, 30-июл, шанба куни Тошкент вилоятида ва 31-июл, якшанба куни Фарғона водийсида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 20-23, кундузи 33-36 даража илиқ бўлиб, июл ойининг охирида иқлим нормасига яқин бўлади.

Шу кунларда жанубий ва чўл зонасида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонли қор ёғиши мумкин.

Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сув ва сел келиши мумкин.