Сирдарё вилоятига янги ҳоким ўринбосари тайинланди

Сирдарё вилоятига ҳокимнинг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги тизимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йил апрел ойида «Политех Сирдаря» МЧЖ раҳбари Дилмурод Абдураҳмонов Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Жорий йилнинг май ойида «2022-2026-йилларда Сирдарё вилоятида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди.