Сирдарёлик ёш она уч эгизакни дунёга келтирди

Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаро 4 январ куни эрталаб дунёга келган уч эгизак – бир ўғил ва икки қизнинг онаси бўлди.

Бахтли она – 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова Сирдарё вилояти Бояут тумани “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғинидан.

Чақалоқлар Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушерлик мажмуаси мутахассислари томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шифокорлар уч карра туғилишга олдиндан тайёр эдилар, мажмуа зарур тиббий жиҳозларга эга эди.

Туғилиш ҳеч қандай асоратсиз сезарен йули билан амалга оширилди. Янги туғилган қизларнинг вазни 2,9 ва 2 килограмм, ўғил – 3 килограмм. Уларга Мадинахон, Муҳаммадзиё, Муслимахон исмлари берилган.

Гўдаклар ва оналар саломатлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назоратида. Уч эгизакларнинг аҳволи қониқарли, улар зарур витаминлар ва она сутини олади.

Бугун туғилган кунини нишонлаётган Мафтуне Тошпўлатова ва унинг оила а’золарига вазирлик совғалари: болалар парвариши воситалари, гигиена воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.