Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Star Med клиникасининг лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги даъвоси: биринчи суд мажлиси 15 майга белгиланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳазил лойиҳаси асосчиси Mittivine вафот этган Star Med клиникаси лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво киритди.

15 май куни Зангиота туманлараро хўжалик судида суд жараёни бошланади. Биринчи суд мажлиси соат 10:50 га белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Star Med клиникаси ишини ўрганиш бўйича ўтказилган аудитлар якунланди. Аниқланган ҳолатлар вазирлик мутахассислари томонидан ҳужжатлаштирилиб, иш судга тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Mittivine» ҳазил лойиҳаси асосчиси, таниқли блогер Фарҳод Маннопов 2023-йил 5-мартга ўтар кечаси 27 ёшида «Star Med» клиникасида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси билан иш қўзғатилиб, у операция қилинган «Star Med» клиникаси иши вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Фарҳод Маннопоанинг ўлими юзасидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Star Med клиникасида беморга тиббий хизмат кўрсатган анестезиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ, лаборант ва ултратовуш шифокори малака тоифасига эга эмас эди.

Қайд этилишича, бемор Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатишда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Ягона низомда кўрсатилган бир қатор лицензиялаш талаблари ва шартлари бузилган. Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган «Star Med Center» клиникасида беморга анестезиолог-реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж.K.нинг малака тоифаси бўлмаган. Анестезиолог-реаниматологнинг малака тоифасини тасдиқловчи ҳақиқий ҳужжат тақдим этилмаган.

Блоггерни операция қилган пластик жарроҳнинг тажрибаси етарли эмас эди. Унга пластик жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокор 2019-йил 17-июн куни Андижон давлат тиббиёт институтининг «Умумий тиббиёт» факултетини тамомлаган Е.A.

Ушбу мутахассис беш йилдан кам иш стажига эга бўлганлиги сабабли, у тиббий иш, умумий амалиёт шифокори раҳбарлигидаги тиббий фаолият, шунингдек, амбулатория шароитида беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун малака тоифасига эга бўлиши шарт эмас эди. Бироқ, касал Манноповга тиббий хизмат кўрсатиш учун у камида биринчи малака тоифасига эга бўлиши керак эди. Бироқ «ОМАД ПЛУС» МЧЖ пластик жарроҳ Е.A. беморга зарур малака тоифасига эга бўлмаган вазиятда тиббий хизмат кўрсатишган.

Бундан ташқари, лаборант Ж.Ш. ва ултратовуш текшируви шифокори Р.С., тиббий мутахассислиги бўйича малака тоифаларини тасдиқловчи ҳақиқий ҳужжатларни тақдим этмаган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хает Шамсуддиновнинг сўзларига кўра, Манноповнинг ўлими факти бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Бу иш бўйича суд жараёни алоҳида ўтказилади.