STEM таълими: Ўзбекистон ривожланиш учун 100 миллион доллар олади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) мамлакатнинг STEM таълим тизимини ривожлантириш учун Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Маълумот учун! STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) таълими — бу табиий фанлар ва муҳандислик фанларини ягона тизимга бирлаштирган модел.

Бу интеграл усулга асосланган: биология, физика, кимё ва математика алоҳида эмас, балки ҳақиқий технологик муаммоларни ҳал қилиш учун бир-бири билан боғлиқ ҳолда ўқитилади. Ушбу ёндашув бизни муаммоларни илм-фан ёки технологиянинг бир соҳаси доирасида эмас, балки бир бутун сифатида кўриб чиқишга ўргатади.

Маълум қилинишича, Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 100 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланган.

Лойиҳа 7-11 синфлар учун мактабларда STEM таълимини ривожлантиришга қаратилган. STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологияларини ривожлантириш.

Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистондаги мамлакат операцияларининг бизнес-режаси, ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва 2030 йилгача Ўзбекистонда халқ таълими тизимини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.