Суд 3 ёшли қизини айиқлар панжарасига ташлаган аёл иши бўйича ҳукм чиқарди.

Тошкент ҳайвонот боғида 28-январ куни уч яшар қизини айиқ панжарасига ташлаган онага нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг натижалари маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, қиз беш метр баландликдан йиқилиб жабрланган, бироқ айиқ унга тегмаган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида чақалоқнинг боши очиқ жароҳати ва мия чайқалиши аниқланган. Қизча уч ҳафтага яқин даволанган, шундан сўнг бобоси ва бувиси уни олиб кетишган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, иш судга мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборилган.

Суд-психиатрия ва психология экспертизасининг комплекс экспертизаси асосида чиқарилган хулосада аёлнинг сурункали руҳий касалликка чалингани қайд этилган. У тергов ва суд жараёнида кўрсатма беришга қодир эмас. Аёл руҳий касалликлар шифохонасига даволаниш учун юборилган.