Тадбиркорлар бизнесни ишончли бошқарувга ўтказиш орқали давлат хизматида ишлашлари мумкин бўлади

Мансабдор шахслар ўз бизнесларини ишончли бошқарувга бериш орқали тадбиркорликдан даромад олишлари мумкин бўлади.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс давлат давлат хизматига қабул қилинганидан кейин тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага киритилди.

Ҳужжатга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс тадбиркорлик фаолиятини ишончли бошқарувга ўтказган ҳолда давлат хизматида ишлаши мумкин.

Қайд этилишича, давлат хизматчиси қонун талабларини инобатга олган ҳолда ишончли бошқарувчига бериладиган ваколатлар доирасини ўз хоҳишига кўра белгилайди.

Шунингдек, давлат хизматчиси ишончли бошқарувга берилган мол-мулкка, шунингдек вақтинча бошқарувга ўтказилган тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларга эга бўлиш ҳуқуқига эга.