Тармоқда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россия Федерациясига муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Интернетда чет ел фуқаролари, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан меҳнат муҳожирлари Россия Федерациясида ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тушунтиришича, бу хабарлар сохта.

Миш-миш тарқатувчилар Россияда вақтинча бўлган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши ҳақида ёзишмоқда. Уларга кўра, шартнома тузишдан бош тортган муҳожирлар ишлашга рухсатномаси бекор қилинади ва депортация қилинади. Шу билан бирга, нашрлар муаллифлари Россия Ички ишлар вазирлигининг сохта буйруғига ишора қиладилар.

Элчихона ўзбекистонликларни бу миш-мишлар ҳақиқат эмаслигига ишонтирди. Россиядаги Ўзбекистон фуқароларидан интернетбузғунчиларининг фитналарига берилмаслик ва фақат расмий маълумотларга эътибор қаратиш сўралган.