Толиблар ўзбек аёлини қатл қилди

Афғонистон матбуоти толиблар одам ўғирлашда айбдор деб топилган беш кишини қатл қилганини хабар қилди. Қайд этилишича, жазоланганлардан бири асли ўзбек аёл бўлган.

Толибон жангариларининг айтишича, тўда тўрт нафар афғон эркак ва бир ўзбек аёлидан иборат бўлиб, уларнинг ҳаммаси ўлдирилган.

Aamaj News хабарига кўра, тўда Мозори Шарифдан топилган. Толибон 13 сентябрга ўтар кечаси махсус операция ўтказиб, тўрт нафар вояга етмагани қўйиб юборди.

Бошқа афғон оммавий ахборот воситалари душанба куни кечқурун Мозори Шарифда йирик тўқнашув ҳақида хабар беришди. Маҳаллий журналистларга кўра, бунга Толибон ва бошқа жангарилар ўртасидаги зиддият сабаб бўлиши мумкин.